«Ливерпуль» Цимикасни «Рома»га қўйиб юборишга тайёр
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" чап қанот ҳимоячиси Костас Цимикасни ижарага бериш вариантини маъқуллади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, грециялик 29 ёшли футболчига “Рома” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби ягона даъвогар эканлиги айтилмоқда.
Томонлар музокараларни давом эттирмоқда. “Рома” сотиб олиш шартисиз ижара олиши мумкин. "Бўрилар" раҳбарияти келишувга тўлақонли трансфер вариантини қўшмоқчи.
Футболчининг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг қиймати Transfermarkt маълумотларига кўра, 18 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист