locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпуль” Трент ўрнига “Байер” юлдузини олиб келмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ливерпуль” Трент ўрнига “Байер” юлдузини олиб келмоқчи
ФОТО: Getty Images

Леверкузеннинг “Байер” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Give Me Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Ливерпуль” Фримпонгга қизиқиш билдирмоқда ва уни жорий мавсум охирида жамоани тарк этадиган Трент Александер-Арнолд ўрнига олиб келмоқчи.

Қайд этилишича, леверкузенликлар голландиялик футболчини мерсисайдликларга 30 миллион фунтга қўйиб юбориши мумкин. Бироқ “Ливерпуль” Фримпонг учун “Манчестер Сити” ва “Селтик” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, Жереми Фримпонг жорий мавсум барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarktдаги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг