locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» техник муаммолар сабаб ЁЧЛ доирасидаги «Айнтрахт»га қарши ўйинга уча олмади

Қайд этилишича, мерсисайдликлар самолётида носозлик кузатилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» техник муаммолар сабаб ЁЧЛ доирасидаги «Айнтрахт»га қарши ўйинга уча олмади
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» клуби техник муаммолар сабаб Англиядан Франкфурт шаҳрига учиб кета олмади. Айни шу ерда жамоа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Айнтрахт»га қарши майдонга тушиши керак эди.

Учрашув Германиянинг Франкфурт шаҳридаги «Frankfurt Arena» стадионида бўлиб ўтади. Ўйинга Франсуа Летекса бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки икки турида 3 очко жамғарб, турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. «Айнтрахт» ҳисобида ҳам шунча очко бор ва немислар 15-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг