«Ливерпуль» Тайлер Мортонни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда
«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг Тайлер Мортонга қизиқиш билдираётган етти клубидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
23 ёшли ярим ҳимоячи «Ливерпуль» академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2025 йил ёзида «Лион»га тўлиқ трансфер асосида ўтган эди. Энди футболчи «Энфилд»га қайтиши мумкин.
Манбага кўра, Мортоннинг хизматларига «Ливерпуль»дан ташқари «Ноттингем Форест», «Кристал Пэлас», «Брайтон», «Ньюкасл Юнайтед», «Сандерленд» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Мортон «Ливерпуль» академиясида тарбияланган ва асосий жамоа сафида ҳам бир қатор учрашувларда майдонга тушган. 2025 йил ёзида эса унинг «Лион»га тўлиқ трансфери амалга оширилган.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди.
Мортоннинг «Лион» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, англиялик ярим ҳимоячининг бозор қиймати ҳозирда 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.