locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Собослаига янги шартнома бўйича йилига 14 миллион евро тўлашга тайёр — TeamTALK

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Собослаига янги шартнома бўйича йилига 14 миллион евро тўлашга тайёр — TeamTALK
ФОТО: Getty images

"Ливерпуль" ярим ҳимоячи Доминик Собослаининг маош талабини қондиришга тайёр. Бу ҳақда TeamTALK нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб янги шартномага кўра ҳафтасига 250 000 фунт (290 000 евро) беради. Клуб 25 ёшли ярим ҳимоячининг меҳнат шартномаси бўйича музокараларни тезлаштиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпул”нинг энг кўп маош олувчи футболчиси Муҳаммад Салоҳ бўлиб , у ҳафтасига 400 000 фунт олади.

Жорий мавсумда Собослаи барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 85 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг