locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Собослай билан шартномани узайтирмоқчи

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2028 йилда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Собослай билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпул» клуби яримҳимоячи Доминик Собослай билан янги узоқ муддатли шартнома бўйича музокараларни бошлаш арафасида. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли венгриялик футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлса-да, клуб уни яна икки йилга узайтиришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Собослайнинг маоши ҳам сезиларли даражада оширилади.

Маълумот учун, Собослай 2023 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп сурмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, яримҳимоячининг бозор қиймати 85 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг