«Ливерпул» Собослаи билан шартномани узайтиришга тайёрланмоқда
25 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” ярим ҳимоячи Доминик Собослаи билан янги узоқ муддатли шартнома борасида расмий музокараларни бошлашга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
25 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Манба берган хабарга кўра, венгриялик футболчининг маоши сезиларли даражада ошиши билан шартномасини яна икки йилга узайтириши кутилмоқда.
Собослаи 2023 йилнинг ёзидан буён "Ливерпул"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 85 миллион евро.
Розикжон Султонмуродов
Журналист