locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Собослай билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» 25 ёшли яримҳимоячиси Доминик Собослай билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади. Клуб асосий футболчисини йўқотмаслик мақсадида унга узоқ муддатли ва яхшиланган шартларни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Indykalia хабар бермоқда.

Манбага кўра, Собослай клубда қолишга тайёрлигини билдирган, аммо янги шартнома унинг амалдаги келишувига нисбатан анча фойдали бўлиши кераклигини таъкидлади.

Жорий мавсумда яримҳимоячи «Ливерпул» сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 4 ассистни амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 85 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг