“Ливерпул” сўнгги тўрт мавсумдаги энг ёмон натижасини қайд этди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Ливерпул” Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган “Фулҳем”га қарши ўйиннинг (2:3) биринчи бўлимда учта гол ўтказиб юборди. Бу ҳолат сўнгги тўрт йилда илк бор қайд этилди. Бу ҳақда Opta Sports статистик портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар охирги марта 2020-йил октябр ойида “Астон Вилла”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимда учта гол ўтказиб юборган эди. Ўшанда ўйин 1:4 ҳисобида “Ливерпул”нинг мағлубияти билан якунланганди.
Эслатиб ўтамиз, “Фулҳем” АПЛ турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Жамоа 31 ўйинда 48 очко тўплаган. “Ливерпул” эса 31 ўйиндан сўнг 73 очко билан жадвалда якка пешқадамлик қилмоқда.