locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» сўнгги дақиқаларда урилган голлар бўйича АПЛ рекордини ўрнатди

Мерсисайдликлар ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида «Ливерпул» сафарда «Ноттингем Форест» устидан қийин ва муҳим ғалабани қўлга киритди. Учрашувдаги ягона голни 90+7-дақиқада яримҳимоячи Алексис Макаллистер рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Opta Sport тақдим этган маълумотларга кўра, 2025/2026 йилги мавсумда «Ливерпул» иштирокидаги ўйинларда аллақачон 7 та ғалаба голи 90-дақиқадан сўнг киритилган. Уларнинг 3 тасини «Ливерпул» футболчилари, 4 тасини эса рақиб жамоалар урган. Бу кўрсаткич Премьер-лига тарихида бир мавсум давомида битта жамоа иштирокидаги ўйинларда қайд этилган энг юқори натижадир.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ливерпул» 45 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Ноттингем Форест» эса 27 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг