«Ливерпуль» сўнгги 92 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди
Мерсисайдликлар «Брайтон»га ютқазиб, Англия Лига Кубогини тарк этди.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» Англия Лига Кубогининг тўртинчи босқичида ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, мерсисайдликлар 92 йилдан бери илк бор кубок ўйинида учта гол ўтказиб, ўзлари гол ура олмаган ҳолатни қайд этишди.
Opta Sport статистик портали маълумотларига кўра, бундай воқеа охирги марта 1934 йилнинг февраль ойида содир бўлган. Ўшанда «Ливерпуль» «Энфилд»да бўлиб ўтган Англия Кубогининг 5-босқичида «Болтон»га 3:0 ҳисобида ютқазган эди.
Шунингдек, бу мағлубият «Ливерпуль» учун сўнгги етти ўйиндаги олтинчиси бўлди. Арне Слот шогирдлари шу вақт ичида Премьер-лигада кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлишди, Чемпионлар лигасида икки ўйиндан бирини ютқазишди ва энди Лига Кубогини тарк этишди.
Насрулло Каримов
Журналист