locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» сўнгги 72 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Мерсисайдликлар ЙЧЛ доирасида «ПСВ»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» сўнгги 72 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпул» клуби Чемпионлар лигаси доирасида «ПСВ»дан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, клуб тарихидаги нохуш рекордни такрорлади. Бу ҳақда Opta Sport маълум қилди.

Манбага кўра, «Ливерпул» 1953 йилдан бери илк бор барча мусобақаларда кетма-кет учта ўйинда камида учта тўп фарқи билан ютқазмоқда.

«ПСВ»га қадар ҳам мерсисайдликлар Премьер-лигада кетма-кет икки бор йирик ҳисобда мағлуб бўлишган эди — «Ноттингем Форест» ва «Манчестер Сити»га қарши ўйинлар бир хил 0:3 ҳисобида якунланган.

Тарихда охирги марта бундай ҳолат 1953 йилнинг декабрида кузатилган. Ўша пайтда «Ливерпул» кетма-кет учта учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлган: «Портсмут» — 1:5, «Манчестер Юнайтед» — 1:5, «Вест Бромвич» — 2:5.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг