«Ливерпуль» Шлоттербекни кузатишда давом этмоқда
Шлоттербекнинг “қора асаларилар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди.
ФОТО: Getty images
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Нико Шлоттербек фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда DaveOCKOP хабар берди.
Манбага кўра, “Ливерпуль” клуби ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Жованни Леони жароҳат олганидан сўнг ҳимояни кучайтиришга интилмоқда. У эса жамоанинг асосий трансфер хариди бўлиши кутилмоқда.
Шлоттербекнинг “қора асаларилар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 36та ўйин ўтказиб, 5та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист