«Ливерпул» Шлоттербек учун курашга қўшилди
Мерсисайдликлар ҳимоячини Виржил ван Дейкка ўринбосар сифатида кўрмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” клуби Германия терма жамоаси ва “Боруссия Д” ҳимоячиси Нико Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Get Football хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар ҳимоячини Виржил ван Дейкка ўринбосар сифатида кўрмоқда.
25 ёшли футболчининг “асаларилар” билан амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Футболчи ва немис клуби ўртасида янги битим борасида музокаралар ўтказилганича йўқ. Агар келишув вақти чўзилмаса, клуб футболчини сотиб юборишга тайёр.
Шунингдек, унга “Реал”, “Барселона” ва “Челси” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист