«Ливерпуль» Серж Гнабрига қизиқиш билдирмоқда
«Бавария» эса яримҳимоячини жамоада сақлаб қолмоқчи.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ярим ҳимоячиси Серж Гнабрига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
30 ёшли вингер «Ливерпуль» сафида Коди Гакпо ва Федерико Кьеза ўйнайдиган позицияни кучайтириши мумкин. «Бавария» эса тажрибали футболчини жамоадан кетказишни истамаяпти ва унга икки йиллик янги шартнома таклиф қилишга тайёр.
Бироқ Гнабри Мюнхенда қолишни истаса, маошининг қисқаришига рози бўлиши керак бўлади. Футболчига «Ювентус» клуби ҳам қизиқиш билдирган.
Гнабри жорий мавсумда «Бавария» таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма қайд этди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврога тенг.
Насрулло Каримов
Журналист