«Ливерпуль» Семеньони учун қарийб 74 млн евро тўлашга тайёр
25 ёшли ўйинчига талабгорлар сони ортмоқда.
ФОТО: Getty images
"Борнмут" қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу маълумотни "Indykaila News" нашри тарқатмоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар "Борнмут"га Семеньонинг 73,5 миллионлик товон пулини тўлашга тайёр.
Футболчига илгарироқ “МЮ” жиддий қизиқиш билдирган. Аммо трансфер нархи қимматлиги сабаб уни сотиб олиш фикридан воз кечишганди.
Семеньонинг ўзи жамоани тарк этиб, Чемпионлар Лигаси даражасидаги клубга ўтишни хоҳлайди.
Маълумот учун, бу мавсумда 25 ёшли вингер барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист