locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Семенио бўйича музокараларни бошлади

Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Семенио бўйича музокараларни бошлади
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” “Борнмут” футболчиси Антуан Семенио бўйича музокараларни бошлагани айтилмоқда. Бу ҳақда The iPaper хабар берди.

Маълум қилинишича, мерсисайдликлар уни қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Сабаби, Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлар Кубогига йўл олади ва бу вақтда унинг ўрнини боса оладиган номзод керак бўлади.

Ганалик футболчининг шартномасидаги товон пули миқдори 65 миллион евродан 60 миллион еврога тушади.

Семенио бу мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, 22 ёшли футболчининг нархи 55 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг