«Ливерпуль» Сарр хизматига жиддий қизиқиб қолди
«Ливерпуль» ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Исмиол Саррга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Невзат Диндар хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли вингер учун «Галатасарой» билан рақобат қилиши мумкин.
Бироқ «Кристал Пэлас» футболчини сотишни режалаштирмаган. Саррнинг ўзи жамоани тарк этиш ниятида ва янги клубга ўтишни хоҳламоқда.
Сарр 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Сенегал терма жамоасининг энг яхши тўпурачиси бўлди. У турнирдаги 4 та учрашувда 4 та гол урди.
Ҳужумчи ўтган мавсумда «Кристал Пэлас» сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.
Саррнинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 млн евро атрофида баҳоланмоқда.