locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Салоҳнинг ўрнини Исақ ва Вирц орқали ёпмоқчи — манба

Аввалроқ мисрлик ҳужумчи жорий мавсум охирида жамоани тарк этишини маълум қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» клуби раҳбарияти ўтган ёзда ҳужумчи Александр Исақ ва ҳужумкор яримҳимоячи Флориан Вирцни сотиб олиш орқали Муҳаммад Салоҳнинг кетиши билан боғлиқ муаммони қисман ҳал қилдик, деб ҳисобламоқда. Мазкур футболчиларнинг трансфери жамоа ҳужум чизиғини қайта қуришда ҳал қилувчи қадам сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист Асим хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, мерсисайдликлар 33 ёшли юлдузнинг кетиши билан боғлиқ бўшлиқни шу ёзда янги вингер сотиб олиш орқали тўлиқ бартараф этишни режалаштирмоқда.

Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида мисрлик ҳужумчи барча турнирлар доирасида 435 та ўйинда майдонга тушиб, 255 та гол ва 122 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлса-да, у мавсум якунларида жамоани тарк этишини эълон қилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг