locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Салоҳни жамоада сақлаб қолмоқчи, бироқ мисрлик ҳужумчи узр сўраши керак

Аввалроқ футболчи Арне Слот манзилига кескин фикрлар билдирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» раҳбарияти клуб юлдузи Муҳаммад Салоҳни жамоада сақлаб қолишни истамоқда, бироқ мисрлик футболчидан бош мураббий Арне Слот манзилига айтган кескин фикрлари бўйича ўз хатосини тан олишини кутмоқда. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.

Манбага кўра, Салоҳнинг интервьюдаги кескин баёноти клуб раҳбариятини ҳайратда қолдирган. «Ливерпул» раҳбарлари юлдуз футболчининг бу гаплар билан нимага эришмоқчи бўлганини тушунмаяпти.

Аввалроқ Салоҳга Саудия Арабистонининг бир нечта топ-клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Маълумот учун, Салоҳ «Ливерпул» сафида 2017 йилдан бери ўйнаб келади. Шу вақт ичида у «қизиллар» билан АПЛ, Чемпионлар Лигаси, ички кубоклар ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби кўплаб совринларни қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг