«Ливерпуль» Салоҳга ўринбосар сифатида икки нафар номзодни кўриб чиқмоқда
Бунга мисрлик ҳужумчининг келажаги борасидаги ноаниқлик сабаб бўлган.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» скаутлари «Борнмут» ҳужумчиси Антуан Семеньо ҳамда «Ньюкасл» вингери Энтони Гордон ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Football Insider нашрининг хабарига кўра, мерсисайдликлар ушбу футболчиларга бўлган қизиқишни кучайтирган. Бунга Муҳаммад Салоҳнинг келажаги борасидаги ноаниқлик сабаб бўлган.
Манбага кўра, «қизиллар» Семеньо ва Гордоннинг рақиб жарима майдонига фаол кириб бориш маҳоратини ҳамда ҳужум чизиғининг бир нечта позицияларида ўйнай олиш қобилиятини қадрламоқда.
Маълумот учун, Семеньо жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Гордон эса 10 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Насрулло Каримов
Журналист