«Ливерпуль» Салоҳга «ПСЖ»дан ўринбосар топди
Мисрлик ҳужумчи қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар қидирмоқда ва керакли номзод «ПСЖ» сафидан топилгандек.
Caught Offside нашрининг ёзишича, мисрлик ҳужумчининг энг реал ўрнини босувчи сифатида парижликлар вингери Бредли Барколя кўрилмоқда.
Аввалроқ Салоҳ клуб раҳбарияти ҳамда бош мураббий Арне Слотни ҳурматсизликда айблаб, жамоа ичида можаро келтириб чиқарганди.
Маълумот учун, Барколя 23 ёшда, у «ПСЖ» сафида 2023 йилдан бери тўп суради. Жорий мавсумда француз вингер клуб миқёсида 25 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва яна бешта голга ҳаммуаллифлик қилди. Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Бредлинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист