locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Салоҳ ўрнига Уильямсни сотиб олмоқчи

Бироқ футболчининг нархи қимматлиги битим амалга ошишига жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Салоҳ ўрнига Уильямсни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

“Ливерпул” раҳбарияти Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда.

Dailysports нашри хабар беришича, мерсисайдликлар Салоҳ кетадиган бўлса, ўрнига “Атлетик вингери Нико Уильямсни сотиб олмоқчи.

Бироқ футболчининг нархи қимматлиги битим амалга ошишига жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда 23 ёшли испаниялик футболчи “Атлетик” билан шартномасини 2035 йил июнь ойи охирига қадар узайтирган. Ушбу келишувда 95 миллион евро миқдоридаги тўлов эвазига сотиб олиш банди мавжуд.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Нико барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг