locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Салоҳ ўрнига Коло Муани номзодини кўриб чиқмоқда

Мисрлик футболчи ёзда мерсисайдликлар сафини тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» клуби «Тоттенҳэм»да ижарада ўйнаётган «ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло Муанига қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар франциялик футболчини ёзда жамоани тарк этадиган вингер Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Ювентус» ҳам келаётган трансфер ойнасида 27 ёшли футболчини сотиб олиш учун ҳаракат қилмоқчи. Ёзда Коло Муанининг трансфер баҳоси тахминан 35 миллион еврони ташкил қилади ва бу нарх Турин клубини қониқтиради. Шунингдек, «кекса синьора» ҳужумчига йилига 7 миллион евро маош тўлашга тайёр.

«Ливерпуль» томонидан бўлаётган қизиқиш фонида «Ювентус» Коло Муанини сотиб олиш жараёнини тезлаштириши мумкин.

Жорий мавсумда Коло Муани барча турнирлар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг айни дамдаги бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг