«Ливерпуль» Салоҳ ўрнига бразилиялик иқтидорни нишонга олди
«Ливерпуль» «Борнмут» вингери Райанга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk хабарига кўра, мерсисайдликлар 19 ёшли бразилиялик футболчини Муҳаммад Салоҳнинг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Янги бош мураббий Андони Ираола «Борнмут»да ишлаган вақтида Райан билан ҳамкорлик қилган ва унинг имкониятларини жуда юқори баҳолаган. Испаниялик мутахассис футболчининг келажагига ишонади ва унинг катта салоҳиятга эга эканини таъкидлаган.
Манбага кўра, «Ливерпуль» Райанга Англияга кўчиб ўтишидан аввал ҳам қизиққан. Бироқ жорий йилнинг январь ойида «Борнмут» «Васко да Гама»дан футболчини тезроқ ўз сафига қўшиб олган.
Ёш вингер Премьер-лигага тез мослашди. У мавсумнинг иккинчи қисмида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.
Райаннинг шартномасида тахминан 153 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Бироқ ушбу банд фақат 2027 йилдан бошлаб кучга киради.