«Ливерпул» Родригони 50–60 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр
Футболчининг жамоа билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” клуби “Реал” ҳужумчиси Родригога бўлган қизиқишини яна қайта тиклади. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мерсисайд клуби Муҳаммад Салоҳнинг келажаги борасидаги ноаниқлик сабаб яна бразилиялик футболчи вариантига мурожаат қилмоқда.
Инглиз клуби Родриго учун 50–60 миллион евро тўлашга тайёр.
Родриго жорий мавсумда клуб сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг жамоа билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист