locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Робертсон билан музокара ўтказмоқда

Футболчи клубда қолишга қарор қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Робертсон билан музокара ўтказмоқда
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” раҳбарияти чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон билан янги шартнома имзолаш борасида музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манбага кўра, шотландиялик 31 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафида қолишга тайёр. Томонлар келишув муддатини яна бир йилга узайтирмоқчи ва музокаралар давом этмоқда.

Милош Керкез сотиб олинганига қарамай, раҳбарият Робертсонга ишонч билдиришда давом этади.

Футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Робертсон “Ливерпуль” сафида 2017 йил ёзидан бери ўйнамоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг