locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» «Реал»нинг икки футболчисини 120 миллион евродан сотиб олиши мумкин

Мерсисайдликлар ёзги трансферлар вақтида бир қанча ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» Мадриднинг «Реал» жамоаси яримҳимоячиси Эдуарду Камавингага ўз сафини қўшиб олишни режалаштирмоқда. TEAMtalk нашрининг хабар беришича, Мерсисайд клуби франциялик футболчини келаётган ёзги трансферлар ойнасида 50 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятига эга.

Шунингдек, инглиз клуби «Реал»нинг марказий ҳимоячиси Дин Хейсга ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Ливерпуль» ўтган ёзда «Борнмут»дан Мадрид клубига ўтган ҳимоячи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, «Реал Мадрид» жамоаси муносиб таклиф келиб тушган тақдирда, Хейсни сотиш имкониятини кўриб чиқишга мойил.

Маълумот учун, Эдуарду Камавинга жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврофни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг