«Ливерпуль» раҳбарияти Слотга ишонишда давом этмоқда – манба
Амалдаги чемпиони сўнгги 12 учрашувнинг 9 тасида мағлуб бўлди.
ФОТО: Getty images
"Ливерпулm" бош мураббийи Арне Слот клуб раҳбариятининг қўллаб-қувватлашидан баҳраманд бўлишда давом этмоқда.
Чемпионлар лигасининг 5-турида ПСВ Эйндховендан учралган мағлубиятдан сўнг (4:1) унинг позицияси ўзгармади, деб хабар беради Daily Mail нашри.
Қайд этиш жоизки, англиянинг амалдаги чемпиони сўнгги 12 учрашувнинг 9 тасида мағлуб бўлди.
Чемпионлар лигасининг беш туридан сўнг “Ливерпуль” тўққиз очко жамғариб, ҳозирда 13-ўринда бормоқда. Слот шогирдлари кейинги турда Миланнинг “Интер” жамоаси билан куч синашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист