locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» ПСЖ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» ПСЖ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ПСЖнинг 22 ёшли ҳужумчиси Бредли Барколя билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар француз футболчисини сотиб олиш учун «Бавария» билан рақобатлашишга тайёр. Таъкидланишича, парижликлар вингерни 100 миллион фунтга баҳолаган.

Маълумот учун, Барколя ўтган мавсум барча турнирларда 58 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг