locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Ник Волтемаде трансферига қизиқиш билдирмоқда

Немис ҳужумчиси 2025 йилнинг ёзида «Штутгарт»дан «Ньюкасл»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Ливерпул» «Ньюкасл» ҳамда Германия терма жамоаси ҳужумчиси Ник Волтемадени ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

CaughtOffside хабарига кўра, мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда ва 24 ёшли футболчининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда. Волтемаденинг ўзи ҳам, «Ньюкасл» раҳбарияти ҳам барча томонларни қониқтирадиган таклиф тушса, трансферга қарши эмас.

Немис ҳужумчиси 2025 йилнинг ёзида «Штутгарт»дан «Ньюкасл»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 51 та учрашув ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt портали Волтемаденинг айни пайтдаги қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда. Ҳозирча «Ливерпул» ва «Ньюкасл» ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг