“Ливерпуль” мураббийи Александр-Арнолднинг келажаги ҳақида гапирди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Ливерпуль” бош мураббийи Анре Слот жамоа ҳимоячиси Трент Александр-Арнолднинг келажаги ҳақида гапирди.
“Афсуски, Трент жароҳат олди. У тузалиб кетиши керак ва биз унга бу борада ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз.
Унинг келажаги ҳақидаги саволга келсак, бу ҳолат мени безовта қилмайди. Бу саккиз-тўққиз ойдан бери давом этмоқда ва шу вақт ичида у жуда яхши натижа кўрсатди. Худди шартномаси тугайдиган бошқа футболчилар каби”, - дейди Слот.
Маълумот учун, Александр-Арнолднинг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.