locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпул” Милош Керкез трансфери бўйича келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ливерпул” Милош Керкез трансфери бўйича келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

“Ливерпул” “Борнмут” билан 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic журнали журналисти Девид Орнштейн хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар венгриялик футболчи учун 40 миллион фунт стерлинг тўлайди. Келишув ҳозирда якуний босқичда.

Келаси ҳафтада Керкез тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда, шундан сўнг у “Ливерпул” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Керкез ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг