«Ливерпуль» «Милан» ҳимоячисини ўз сафига қўшмоқчи
«Ливерпуль» ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Tuttosport нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар «Милан» марказий ҳимоячиси Фикайо Томорини ўз сафида кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, «Ливерпуль» вакиллари 27 ёшли англиялик ҳимоячининг трансфери бўйича дастлабки алоқаларни бошлаб юборган. Клуб Томорини ҳимоя марказини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида баҳоламоқда.
Қайд этилишича, «Милан» Томори бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар якунланмаган ва трансфер бўйича келишувга эришилмаган.
Шунингдек, «Ювентус» ҳам Фикайо Томорининг вазиятини кузатиб бормоқда. Шу сабабли «Ливерпуль» футболчини қўлга киритмоқчи бўлса, трансфер пойгасида жиддий рақобатга дуч келиши мумкин.