\"Ливерпуль\" Марк Гехи трансферини якунлашга яқин турибди
Фото: Getty Images
Англия терма жамоаси ва “Кристал Пелас” ҳимоячиси Марк Гехи бошқа инглиз клубига ўтиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг трансферига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
Жаррелл Куанса "Байер"га кетганидан сўнг, мерсисайдликлар янги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Иброҳима Конате ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Гехининг трансфер баҳоси 35 миллион еврони ташкил этмоқда.
Футболчининг “бургутлар” билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда якунига этади. Ўтган мавсумда Марк жамоанинг 44 та ўйинида қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Баҳром Бобонов
Редактор