«Ливерпуль» Манега қизиқиб қолди
Transfermarkt портали мутахассислари Маненинг қийматини 250 минг еврога баҳоламоқдалар.
ФОТО: Getty images
"Вулверхэмптон" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матеус Мане фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "DaveOCKOP" нашри хабар бермоқда.
Мерсисайдликлар 18 ёшли иқтидор эгаси билан аллақачон музокаралар ўтказишган. Бироқ, Манени қўлга киритиш "Ливерпуль" учун осон бўлмайди, чунки ёзда унинг учун Премьер-лига топ-клублари ўртасида ҳақиқий кураш кутилмоқда.
Шунпнгдек, Манега "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётгани маълум.
Жорий мавсумда Мане барча турнирларда 31 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали мутахассислари Маненинг қийматини 250 минг еврога баҳоламоқдалар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист