«Ливерпуль» мағлубиятсиз сериясини тўққизта ўйинга етказди
Мерсисайдликлар сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида ютқазганди.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» Англия Премьер-лигаси доирасидаги мағлубиятсиз сериясини тўққизта учрашувгача узайтирди. Кеча, 8 январь куни мерсисайдликлар АПЛнинг 21-тури доирасида «Арсенал»га қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди.
Сўнгги бор «қизиллар» Англия чемпионатида 2025 йил ноябрь ойининг охирларида мағлуб бўлган — ўшанда «Ливерпуль» «Ноттингем»га 0:3 ҳисобида ютқазганди. Шундан буён Арне Слот шогирдлари тўрта ғалабани қўлга киритиб, бешта учрашувни дуранг билан якунлади.
Бугунги ҳолатга кўра, «Ливерпуль» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда «қизиллар» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилади.
Насрулло Каримов
Журналист