locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» мағлубиятга учраш бўйича Топ-5 чемпионатлар орасида рекорд ўрнатди

Мерсисайдликлар «Брайтон»га ютқазиб, Англия Лига Кубогини тарк этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» мағлубиятга учраш бўйича Топ-5 чемпионатлар орасида рекорд ўрнатди
ФОТО: Getty Images
Англия Лига кубоги
29.10.2025, Як.
Ливерпул
0
Кристал Пэлас
3

Англия Лига Кубоги тўртинчи босқичида «Ливерпуль» ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, мерсисайдликлар сўнгги етти ўйиндан олтисисида мағлуб бўлишди.

Opta Sport маълумотларига кўра, 27 сентябрдан буён «Ливерпуль» Европанинг ТОП-5 чемпионатларидаги барча жамоалар орасида энг кўп мағлубиятга учраган клубга айланди.

Бу давр оралиғида «қизиллар» Премьер-лигада кетма-кет тўртта ўйинда имкониятни бой беришди — «Кристал Пэлас» (1:2), «Челси» (1:2), «Манчестер Юнайтед» (1:2) ва «Брентфорд» (2:3). Шунингдек, Чемпионлар Лигаси 2-турида «Галатасарай»га (0:1) ҳам мағлуб бўлишди.

Маълумот учун, бу даврдаги ягона ғалаба Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида «Айнтрахт» устидан 5:1 ҳисобида қўлга киритилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг