locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Леони трансферини ҳал қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Леони трансферини ҳал қилди
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” Жованни Леони трансфери борасида “Парма” билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 18 ёшли ҳимоячиси трансферига 35 млн евро сарфлайди. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Шунингдек, А Серия клуби италиялик футболчининг кейинги трансферидан улуш олишади.

Леони ўтган мавсумда “Парма” сафида А Серияда 17 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. У фаолияти давомида “Падова” ва “Сампдория” клубларида ҳам ўйнаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг