locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Ламин Камара бўйича музокараларни бошлади

Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Ламин Камара бўйича музокараларни бошлади
ФОТО: Getty images

«Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара жорий мавсум охирига қадар Франция клубида қолиши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манба маълумотига кўра, сенегаллик футболчига қизиқиш билдираётган «Ливерпуль» январь ойида амалга оширилиши мумкин бўлган трансфер масаласи бўйича Камара билан дастлабки музокараларни ўтказган.

Бироқ «Монако» футболчини мавсум охирига қадар жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда. Франция клуби Камаранинг трансфер қиймати яқин келажакда сезиларли даражада ошишига ишонмоқда. Шунингдек, унинг хизматларига қизиқувчи клублар сони ҳам кўпайиши кутилмоқда.

22 ёшли Камара 2026/27 йилги мавсумда барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг