“Ливерпуль” Конатега ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images
Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Лейпциг” марказий ҳимоячиси Каселло Лукебани Ибрахима Конатенинг ўрнини босувчи номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Аввалроқ Конате 2026 йилнинг ёзида шартномаси якунланганидан сўнг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Лукебани кузатиб бормоқда, бироқ улар ҳали расмий музокараларни бошламаган. Футболчининг шартномасидаги товон пули 90 миллион еврони ташкил қилади, аммо “Лейпциг” уни нисбатан камроқ пулга қўйиб юбориши мумкин.
Маълумот учун, Лукеба жорий мавсум барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ура олмади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 50 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист