«Ливерпуль» Конатега ўринбосар сифатида «Бёрнли» ҳимоячисини кўрмоқда — TEAMtalk
Футболчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2030-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Ливерпуль” “Бёрнли” марказий ҳимоячиси Максим Эстевени Ибраима Конатега ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Мерсисайдликларга “Челси” ва “Кристал Пэлас” рақобат туғдириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, айни дамда “қизиллар” 24 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш бўйича аниқ қадамлар ташламаган. “Бёрнли”да ўйинчини клубда сақлаб қолиш қийин бўлишини тушунишмоқда.
Ўтган мавсумда Эстеве барча мусобақалардаги 36 та ўйинда иштирок этиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Футболчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.