locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ливерпуль\" Конате билан келиша олмаяпти

Унга кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ливерпуль" Конате билан келиша олмаяпти
Фото: Getty Images

"Ливерпул" ҳимоячи Ибраим Конате билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмаяпти, деб хабар беради Caught Offside.

Манбага кўра, франциялик футболчи ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг миқдорида маош талаб қилмоқда.

Мерсисайдликлар бундай суммани тўлашга тайёр эмас. Агар Конате билан янги меҳнат шартномаси ёз охиригача тузилмаса, Англия чемпиони 26 ёшли ҳимоячини 50-60 миллион еврога сотишга рози бўлади.

Футболчига "Ал Ҳилол," "Бавария," "Реал" ва "Пари Сен-Жермен" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Конате барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг