«Ливерпул» «Комо»ни мағлуб эта олмади
«Ливерпул» янги мавсумга тайёргарлик доирасида Италиянинг «Комо» клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Баҳс давомида жамоалар гол ура олмади ва учрашув 0:0 ҳисобига дуранг билан якунланди.
Англия клуби таркибида Георгий Мамардашвили, Алексис Мак Аллистер, Федерико Кьеза, Харви Эллиотт ва Ватару Эндо каби футболчилар асосий таркибда майдонга тушди. «Комо» сафида эса Альваро Мората, Максимо Перроне ва Максанс Какере сингари футболчилар ўйин бошланишидан майдонда эди.
Шунга қарамай, икки жамоа ҳам учрашув давомида рақиб дарвозасини ишғол эта олмади. Натижада мавсумолди тайёргарлик учрашуви голсиз дуранг билан якунланди.
Маълумот учун, «Ливерпул» янги Премьер-лига мавсумидаги илк расмий учрашувини 23-август куни сафарда «Ньюкасл»га қарши ўтказади. «Комо» эса А Сериядаги мавсумини 22-август куни «Удинезе»га қарши сафар баҳси билан бошлайди.