\"Ливерпул\" Колумбиянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири билан шартнома имзолади
Англиянинг "Ливерпул" клуби Колумбиянинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири ҳисобланган Нейсер Вильярреал билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
20 ёшли ҳужумчи "Мильонариос" клубидан трансфер қилинди. Томонлар ўртасида узоқ муддатли шартнома имзоланган бўлиб, футболчи яқин кунларда мерсисайдликлар сафида машғулотларни бошлайди.
Вильярреал Колумбия футболидаги энг ёрқин истеъдодлардан бири сифатида эътироф этилади. У ёшлар терма жамоаларидаги муваффақиятли ўйинлари ҳамда юқори техникаси, тезлиги ва гол уриш қобилияти билан Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортган эди.
"Ливерпул" раҳбарияти футболчининг келажагига катта умид билдирмоқда. Клуб уни узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўриб, келажакда асосий жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланишига ишонмоқда.
Маълумот учун, Нейсер Вильярреал 2025 йилги U-20 Жанубий Америка чемпионатида 8 та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлганди.