locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Коловиллни нишонга олди

Мерсисайдликлар «Челси» ҳимоячисини ўз сафида кўришни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпуль» клуби «Челси» марказий ҳимоячиси Ливай Коловиллнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Юрген Клопп клубда ишлаган даврлардан буён ушбу футболчининг ўйинига юқори баҳо бериб келишади. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, «Ливерпуль» футболчининг шартномаси билан боғлиқ вазиятдан унумли фойдаланиб қолиши мумкин. Коловиллнинг айни пайтдаги меҳнат келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бироқ «Челси» раҳбарияти ҳимоячи билан ёзгача янги шартнома имзолашни истамоқда, аммо ҳозирча бу иш амалга ошгани йўқ. Шунингдек, Лондон клуби 23 ёшли футболчининг келажагидан ортиқча хавотирга тушаётгани йўқ.

Жорий мавсумда Коловилл барча турнирлар доирасида жами 4 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, инглиз ҳимоячисининг айни пайтдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг