locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» кийиниш хонасида муаммолар юзага келган – манба

Мураббийга ишонч камайган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» кийиниш хонасида муаммолар юзага келган – манба
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” кийиниш хонасида жиддий муаммолар юзага келгани хабар қилинмоқда. Жамоадаги вазият бош мураббий Арне Слот ишидан норозилик ортиб бораётгани фонида кескинлашган.

The Touchline маълумотига кўра, мерсисайдликлар жорий мавсумда барча мусобақаларда 20 та мағлубиятга учраб, клуб тарихидаги энг ёмон натижалардан бирини қайд этди. Бу кўрсаткич Рафаэль Бенитес давридаги (19 мағлубият) антирекорддан ҳам ошиб кетган.

Манбага кўра, жамоадаги айрим футболчилар мураббийни алмаштириш анча аввал амалга оширилиши керак эди, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, Арне Слот вазиятни тўғрилашга ишонаётгани ва жамоанинг ишончини қайта қозонишга ҳаракат қилаётгани айтилмоқда. Бироқ “Ливерпуль”даги бир қатор етакчи футболчилар нидерландиялик мутахассисдан қаттиқ норози экани таъкидланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг