locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Кезанинг келажаги борасида қарорини ўзгартирди

Бунга футболчининг сўнгги ўйинлардаги ёрқин ҳаракатлари сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Кьезанинг келажаги борасида қарорини ўзгартирди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпул» клуби раҳбарияти италиялик ҳужумчи Федерико Кезанинг келажаги борасида дастлабки режасини ўзгартирди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, аввалига 27 ёшли вингер январ ойида клубни тарк этиб, бошқа жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши кутилганди. Бироқ ҳозирда мерсисайдликлар уни жамоада сақлаб қолиш тарафдори бўлиб турибди. Бунга футболчининг сўнгги ўйинлари сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кеза 2024 йилнинг ёзидан буён «Ливерпул»да тўп сурмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Италиялик вингернинг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарида якунга етади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Кезанинг бозор қиймати 14 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг