locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди

Мерсисайдликлар ҳозирда АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» «Вест Хэм Юнайтед» устидан 5:2 ҳисобига ишончли ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, мерсисайдликлар барча мусобақаларда кетма-кет тўртинчи ғалабасини расмийлаштиришди.

Арне Слот шогирдларининг ушбу муваффақиятли серияси Англия чемпионатининг 26-турида «Сандерленд» устидан қозонилган ғалаба (1:0) билан бошланган эди. Шундан сўнг «қизиллар» Англия Кубогининг тўртинчи раундида «Брайтон»ни йирик (3:0) ҳисобда мағлуб этишди. Сўнгра АПЛ доирасида «Ноттингем Форест» (1:0) ва «Вест Хэм» жамоалари устидан зафар қучилди.

Мерсисайдликлар навбатдаги учрашувни 3 март куни АПЛнинг 29-тури доирасида сафарда «Вулверхэмптон»га қарши ўтказишади. Айни дамда «Ливерпуль» 48 очко жамғарган ҳолда Премьер-лига турнир жадвалининг бешинчи поғонасини банд этиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг