«Ливерпуль» Камарани сотиб олиши мумкин
"Монако" 22 ёшли футболчини сотишни истамаяпти.
ФОТО: Getty images
“Монако” ярим ҳимоячиси Ламин Камара фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Абдель Ҳамед хабар берди.
Манбада айтилишича, мерсисайдликларнинг таянч ярим ҳимоячига эҳтиёжи яққол сезилмоқда. "Ньюкасл"га қарши дуранг қайд этилган учрашувда жамоанинг марказдаги муаммолари яна бир бор кўринди. Рақиб бир неча бор майдон маркази орқали хавфли ҳужумлар ташкил қилди, Алексис Мак Аллистер майдонга тушгандан кейингина вазият бироз барқарорлашди.
"Монако" 22 ёшли футболчини сотишни истамаяпти, аммо катта миқдордаги таклиф клуб позициясини ўзгартириши мумкин. Хабарларга кўра, французлар Камара учун 60 миллион евродан анча кўп маблағ талаб қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист